«Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш бўйича 80 туманда янги лойиҳалар учун тендерлар эълон қилишини маълум қилди. Мавжуд лойиҳалар умумий қиймати 23,7 млрд афғоний (330 млн АҚШ доллари) бўлиб, улар хусусий ва халқаро сармоядорларни жалб қилишга қаратилган.
Энг йирик лойиҳалар қуйидагилардан иборат:
– Кобулдаги Сурўбий туманида 22,7 МW ва 10 МWлик қуёш электростанциялари,
– Балхда 40 МW, Лағмонда 10 МW, Ҳиротда 5 МW қуёш энергияси,
– Ҳиротда 43,2 МW шамол станцияси,
– Лугорда 40 МW, Нангарҳорда 40 МW саноат ҳудудлари учун қуёш лойиҳалари,
– Жавузжондаги Шибирғон шаҳрида 50 МWлик газ электр станцияси.
DABS маълумотига кўра, сўнгги уч йилда 900 МWдан зиёд қувватга эга лойиҳалар режалаштирилган. Айни пайтда Афғонистон 2500–3000 МW энергияга муҳтож, аммо унинг фақат 25 фоизи ички манбалардан, қолган қисми Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрондан импорт қилинади.
Иқтисодчилар таъкидича, электр энергияси кафолатли бўлмаса, қишлоқ хўжалиги, қазилма бойликлар ва ишлаб чиқаришда ривожланиш мумкин эмас.