Европада газ нархи пасаймоқда

07.05.2025 16:47 | 3 дақиқада ўқилади.

Нидерландиядаги TTF ҳабида газ нархи бир ҳафталик максимумдан сўнг тушмоқда. Бу уй иситиш учун аҳоли талабининг камайиши ва об-ҳаво омиллари билан боғланмоқда.

Ttf

 

7 май куни Европа газ бозорида нархлар пасайишни бошлади. Reuters маълумотига кўра, Нидерландиядаги TTF ҳабида «фронт-фючерс» нархи 0,66 фоизга арзонлашиб, 1 MWh учун 34,67 еврони ташкил этди. «Эртагаёқ етказиб бериш» шартномалари бўйича эса нарх 1,23 фоизга тушиб, 34,4 евро атрофида қайд этилди.

 

Нархларнинг бу тарзда пасайишга бир неча омиллар сабаб бўлди. Хусусан, Европанинг шимолидаги ҳаво ҳарорати ҳафтанинг охиригача ошиши кутилмоқда. Бу эса иситишга бўлган эҳтиёжни ва газ истеъмолини 10 фоизга камайтириши мумкин.

 

Лондонда жойлашган LSEG таҳлилчиси Дмитрий Даухалевичга кўра, техник кўрсаткичлар ҳали ҳам ўсиш эҳтимолини сақламоқда, бироқ бозордаги асосий вазият «айиқчасига» бўлиб қолмоқда. Шу боис, TTF ҳабидаги нархлар айни пайтда бир маромда ёки унча кучли бўлмаган ўсиш тенденциясида сақланиши мумкин.

 

Бир кун олдин Европада газ нархлари бир ҳафтанинг энг юқори даражасига чиқди. Сабаби — Норвегиядаги режадан ташқари таъминот узилиши ва Европа Комиссиясининг Россиядан газ импортини 2027 йилгача тўлиқ тўхтатиш режасини эълон қилиши бўлган.

 

Шунингдек, АҚШнинг Фрипорт шаҳридаги СПГ заводида 2,1 млрд куб фут қувватга эга иншоотда техник носозлик кузатилгани ҳақида хабар берилди. Freeport LNG бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортди.

 

ING таҳлилчиларига кўра, Фрипортдаги тўхталиш Европада газ нархларига қисқа муддатли қўшимча босимни ошириши мумкин.