7 май куни жаҳон бозорларида олтин нархи 1,42 фоизга пасайиб, бир троя унциясига 3382,5 долларгача тушди. Бу тушишга АҚШ ва Хитой расмийлари ўртасидаги музокараларга боғлиқ оптимизм ва Федерал захира тизими (ФЗТ) қарори олдидан кутилмаётган ҳаракатлар сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, шанба куни Швейцарияда АҚШ молия вазири Скотт Бессент, савдо вакили Жеймисон Грир ва Хитой бош вазири ўринбосари Ҳэ Лифэн учрашади. Бу музокаралар жаҳон иқтисодиётига хавф солаётган савдо зиддиятларини юмшатишга туртки бериши мумкин.
Бу орада, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлик ортиб, Кашмир ва Покистон ҳудудида бомбардимонлар амалга оширилди. Покистон армияси вакили бешта ҳинд қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди. Агар бу икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий инқироз чуқурлашса, олтинга талаб янада ортиши мумкин.
Бошқа қимматли металлар нархи: палладий 975,43 долларлик нархда ҳамон барқарор, кумуш 1,19 фоизга арзонлаб 32,84 доллар, платина эса 0,24 долларга пасайиб камайиб 982,49 долларни ташкил қилмоқда.