Chevrolet Corvette 2026: янги салон, уч дисплей ва модернизация

08.05.2025 16:27

General Motors 2026 йил учун мўлжалланган Chevrolet Corvette C8 спорт автомобилининг илк расмий фото ва видеоларини эълон қилди. Янги модель ташқи кўринишини сақлаб қолган ҳолда, салонида туб янгиланишлар амалга оширилди.

Chevi

Chevrolet Corvette 2026 ташқи кўринишда катта ўзгаришга учрамади — кузов ранглари ва дисклар турлари янгиланди, холос. Асосий модернизация салонга қаратилди: интерйер тўлиқ қайта лойиҳалаштирилди ва замонавий функциялар билан бойитилди.

https://www.youtube.com/watch?v=TdjBf5ebceM

Автомобил олд панелига учта экран ўрнатилди: 14 дюймли рақамли ускуналар панели, 12,8 дюймли сенсорли экран ва 6,6 дюймли ёрдамчи дисплей. Янги марказий консол кенгайтирилиб, тугмалар сони қисқартирилган. Безак материаллари ҳам турлича вариантларда таклиф этилади.

Техник маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган. Компания ёз ойларида уларни очиқлаши кутилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, айрим моторлар қуввати оширилиши мумкин.

Ҳозирда Corvette C8 V8 туркумидаги 6,2 литрли 495 от кучи, 5,5 литрли 670 ва 1064 от кучи ҳамда 655 от кучига эга ҳибрид версияларда сотилмоқда.