АҚШ ва Хитой савдо музокаралари Женевада муҳим натижалар билан якунланди

12.05.2025 12:12

2 дақиқада ўқилади.АҚШ Молия вазири Скотт Бессент савдо музокараларини самарали деб баҳолади ва икки томон ўртасида аҳамиятли келишувга эришилганини маълум қилди.

72510481 1005
2 дақиқада ўқилади.

АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Женевада ўтказилган АҚШ–Хитой савдо музокаралари юзасидан баёнот берди. Унга кўра, музокаралар юқори даражада ва унумли ўтган, муҳим келишувларга эришилган. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам хабардор қилинган.

Бессентнинг ўзи ҳам «биз АҚШ ва Хитой ўртасидаги жуда муҳим савдо музокараларида сезиларли ютуққа эришдик», дея таъкидлади. Музокаралар натижалари 12 май куни ўтказиладиган кенг қамровли брифингда эълон қилиниши кутилмоқда.

Оқ уй расмий сайтида эълон қилинган баёнотда шунингдек, АҚШнинг савдо вакили Жеймисон Грирнинг ҳам фикрлари келтирилган. Унинг таъкидлашича, келишувга бундай тез етиб борилгани тарафлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар аввал ўйланганчалик чуқур эмаслигини кўрсатади.

Грирнинг ёдга солишича, АҚШ савдо балансидаги тақчиллик ҳозир 1,2 трлн долларни ташкил этмоқда. Шу сабабли, президент Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилган ва Хитой маҳсулотларига божларни оширган. «Биз Хитой билан имзоланган келишув бу муаммони бартараф этишда ёрдам беради, деб ишонамиз», — деди Грир.