Апрел ойида Ўзбекистон автобозорида жонланиш кузатилди

15.05.2025 19:50 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда автобозор секин-аста тикланмоқда — апрел ойида умумий автомобил савдоси 17 фоизга ўсиб, 90 мингга яқин авто сотилди. Янги хорижий авторлар ва иккиламчи бозордаги ўсиш соҳага ижобий сигнал бермоқда.

Avtobozor

Апрел ойида Ўзбекистонда автомобиллар савдоси анча жонланди. Умумий авто савдолар 17 фоизга ошди ва қарийб 90 минг донага етди, деб ёзмоқда Review.uz.

Бирламчи бозорда эса енгил автомобиллар савдоси 15 фоизга кўтарилиб, 26 мингтага етди. Иккиламчи бозордаги ўсиш эса янада юқори — 22 фоизга етиб, 52 минг автомобил савдо қилинди.

Айниқса, янги чет эл автомобилларига талаб ортиб, ойлик сотув ҳажми икки бараварга ўсди ва 5,3 мингтага етди. Бу, албатта, бозордаги ишонч ва барқарор талабдан далолат беради.

Шу билан бирга, электромобиллар савдоси бироз пасайган бўлса-да, йиллик ва ойлик ҳисобда барқарор ўсиш тенденцияси сақланмоқда. Бироқ 1 майдан утилизация йиғимининг оширилиши келгуси ойларда ушбу сегментга босим қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда автокредитларга чекловлар жорий этилганидан бери бозорда пасайиш кузатилган эди. Аммо сўнгги ойлардаги ўсиш бу пасайишдан сўнгги эҳтимолий тикланишни англатиши мумкин.