Мазкур кўрсаткич Ўзбекистоннинг ҳозирги ижтимоий ва иқтисодий муҳитини халқаро стандартлар нуқтаи назаридан баҳолаш имконини беради.
Рейтинг натижаларига кўра, Швейцария 97,9 балл билан биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейин Норвегия ва Исландия жойлашди. АҚШ 21-ўрин, Туркия 48-ўрин, Россия эса 59-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 70-ўрин, Туркманистон 96-ўрин ва Қирғизистон 119-ўрин билан рўйхатдан жой олган. Уруш ҳолатида бўлган Украина эса 102-ўринда қайд этилган.
Тадқиқотда мамлакатлар ҳаёт сифати, таълим тизими, сиёсий барқарорлик, инсон ҳуқуқлари, атроф-муҳитга муносабат, фуқаролик тенглиги, даромад даражаси ва ҳаётдан умумий қониқиш каби кўрсаткичлар бўйича баҳоланган.
Ўзбекистоннинг 108-ўриндан жой олиши мамлакатнинг ҳаёт сифатига оид соҳаларда ҳали ҳам муайян муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Шу билан бирга, ушбу натижа келгусидаги ислоҳотлар учун манзилли йўналиш сифатида хизмат қилиши мумкин.