1 июлдан бошлаб ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талаб этилмайди

14:00 | < 1 минуты

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шакли расман юридик кучга эга бўлади. Бу орқали фуқаролар энди қаерга бормасин, оригинал паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юришларига ҳожат қолмайди.

Prava pasport

Янги тартибга кўра, my.gov.uz ягона порталидаги шахсий электрон ҳужжатлар банк, нотариус, аэропорт, вокзал ва шунга ўхшаш ташкилотларда расман қабул қилинади. Электрон нусха смартфон орқали кўрсатилса, бу етарли ҳисобланади.

Бу қарор давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллаштириш, ортиқча қоғозбозликни қисқартириш ва рақамли трансформацияни тезлаштириш мақсадида жорий этилмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, фуқаролар my.gov.uz порталида шахсий кабинетига кириб, паспорти ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини электрон тарзда шакллантириши ва зарур пайтда тақдим этиши мумкин. Бу жараён фойдаланувчи учун бепул ва қулай шаклда ташкил этилган.