Иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи март ойига нисбатан 1,3 фоизга ошган бўлса, йиллик ҳисобда 2,4 фоизлик ўсиш қайд этилди. Энг юқори ўсиш Жиззах, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда кузатилди. Бироқ Тошкент шаҳрида нархлар деярли ўзгармади.
Ҳудудлар кесимида Наманган (39 фоиз), Самарқанд (29 фоиз) ва Бухорода (27 фоиз) битимлар сонида сезиларли ўсиш кузатилди. Бирламчи ва иккиламчи бозорда йиллик ҳисобда нархлар камайган. Иккиламчи уйлар 6,3 фоизга, бирламчи уйлар эса 4,2 фоизга арзонлашган.
Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида иккиламчи уйлар нархи сезиларли тушган. Бирламчи бозорда эса Учтепа, Шайхонтохур ва Юнусобод туманларида пасайиш қайд этилган.
Ижара нархлари ўзгаришсиз қолган. Тошкентда ўртача ижара нархи 8,1 долларни ташкил этган бўлса, Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида 10,4 долларгача етган.