Бу даврда қуёшда қолган пластик идишлардаги сувдан фойдаланмаслик, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик тавсия этилмоқда. Жазирама иссиқнинг агротехник таъсирини юмшатиш мақсадида барча соҳаларда илмий ёндашувга асосланган тавсиялар берилди.
Пахтачиликда гўзани иссиққа чидамли қилиш учун биостимуляторлар, микроўғитлар ва томчилаб суғориш усули қўлланилиши зарур. Тунда суғориш ва қатор ораларини мулчалаб, намликни сақлаш тавсия этилди.
Ғаллачиликда тунда ёки эрталабги соатларда биостимуляторлар билан баргдан озиқлантириш, шоличиликда эса тупроқни доимий нам ҳолда ушлаш, сувни тежаш мақсадида тик қудуқлардан фойдаланиш кераклиги айтилди.
Сабзавотчиликда ўсимликларни иссиқдан ҳимоя қилиш учун тунда суғориш, соя ҳосил қилувчи тўрлардан фойдаланиш ва стрессга қарши моддаларни ишлатиш тавсия қилинмоқда. Қовун, тарвуз ва ўхшаш экинлар юқори ҳароратда ўсиш қобилиятини йўқотиши мумкин.
Шунингдек, узум ва мевали боғларда томчилаб ва ёмғирлатиб суғориш, салқин вақтларда суғориш ва терав ишларини амалга ошириш тавсия этилди.