Сурия энди миллий валютасини Россияда чоп этмоқчи эмас

21:10 | < 1 минуты

Сурия Россияда миллий валютасини босиб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. Араб республикаси ҳукуматининг бу қарори ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Syrian pound

Сурия банкнотлар дизайнини ўзгартирмоқчи ва улардан мамлакатнинг собиқ раҳбари Башар Асаднинг суратини олиб ташламоқчи. Шундан сўнг пуллар Германия ёки Бирлашган Араб Амирликларида босиб чиқарилади. Германиянинг давлат корхонаси Bundesdruckerei ва хусусий компания Giesecke+Devrient ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Россияда Сурия пуллари 2012 йилдан бери чоп этиб келинаётган эди. Бу жараён билан Австрия марказий банкининг шуъба корхонаси шуғулланган. Европа Иттифоқи Асад режими ва мухолифат ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли Сурияга санкциялар киритгач, ҳамкорлик тўхтатилган.