Туркия Россия билан 100 млрд долларлик товар айланмасига эришиши учун тинчлик керак

21:45 | < 1 минуты

Туркия ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) ҳузуридаги Туркия-Россия ишбилармонлар кенгаши раиси Иззет Экмекчибаши Россия ва Украина ўртасида Истанбулда олиб борилаётган музокаралар муваффақиятли якунланса, Туркия ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 2 йил ичида 100 млрд долларга етиши мумкинлигини билдирди.

Ekmechibashi

Бу ҳақда у Қозонда ўтказилаётган «Россия – Ислом олами: KazanForum 2025» халқаро форуми доирасида маълум қилди. Форумда Туркия DEİK делегацияси ва хусусий сектор вакиллари билан иштирок этмоқда.

Экмекчибашининг сўзларига кўра Туркия ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси 2024 йил охирида 53 млрд долларга етган. У Россиянинг нефт кимёси ва нефтни қайта ишлаш соҳаларида фаол эканлигини, турк компаниялари эса автомобилсозлик ва бошқа соҳаларга қизиқиш билдиришини таъкидлади.

У, шунингдек, DEİK таркибида 150 дан ортиқ ишбилармонлар кенгаши фаолият юритаётганини ва бу ташкилот мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаётганини қўшимча қилди.