Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 5 мингдан зиёд офицер бор. Улар қаторида 10 генерал, юзлаб полковник ва подполковниклар мавжуд. Уруш бошланишида офицерлар умумий йўқотишларнинг 20 фоизини ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 2–3 фоизгача тушиб кетди.
Бу ўзгариш Россия армиясида тактик ёндашувлар алмашгани ва асосий йўқотишлар кўнгиллилар ҳисобига тўлдирилаётгани билан изоҳланади. Кўнгилли аскарлар асосан сафдор сифатида хизмат қилади ва офицерларга нисбатан кўпроқ ҳалок бўлмоқда.
Таҳлилларга кўра, Россия армияси командирлар йўқотишини тезда тўлдираётган бўлса-да, янгидан тайинланганлар етарли малакага эга эмас. Шу боис ҳукумат захирадаги, аввал Афғонистон, Чеченистон ва Сурияда хизмат қилган офицерларни чақириш орқали командирлик вазифаларини тўлдирмоқда.
Бу тажриба бир вақтнинг ўзида ҳарбий ўқув юртларидаги ёш кадрларни тайёрлашга имконият қолдиради. Журналистлар эълон қилган графиклардан маълум бўлишича, урушдаги энг юқори йўқотишлар 2022 йил бошлари ва Бахмут учун жанглар вақтида кузатилган.
2024 йил мобайнида ҳам фронтдаги фаол жанглар камаймаган. Бу ҳар иккита томон армияси йўқотишларининг ҳануз юқори суръатда эканини таъминламоқда.