Германия иқтисодиёти 2029 йилгача 33 млрд евро йўқотиши мумкин

14:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Янги солиқ имтиёзлари ва иқтисодий ўсишдаги секинлик Германияни келгуси тўрт йилда кутилганидан 33,3 млрд евро кам даромад олиш хавфи билан юзма-юз қилди. Ҳукумат бюджетни консолидация қилиш ва модернизация орқали иқтисодий барқарорликка эришмоқчи.

Germany economic

«Deutsche Welle» хабарига кўра, Германия Иқтисодиёт вазирлиги ишчи гуруҳи 2029 йилгача федерал бюджетга тушадиган даромад 33,3 млрд еврога камаяди, деган хулосага келди. Бу мамлакатда аҳолига берилган янги солиқ имтиёзлари туфайли юзага келмоқда.

Ҳозирги вазиятда федерал ҳукуматнинг бюджетдаги улуши 0,6 млрд еврони ташкил этиши мумкин. Умумий тақчиллик эса 2,7 млрд евро атрофида бўлиши кутилмоқда. 2025–2026 йиллар оралиғида мамлакат иқтисодиётида жиддий ўсиш кутилмаяпти — тегишлича 0 ва 1 фоиз даражасида.

Молия вазири Ларс Клингбайлга кўра, ҳукумат Германияда сўнгги ўн йилликдаги энг йирик модернизация дастурини бошламоқда. Бу орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва молиявий имкониятларни кенгайтириш режалаштирилган.

Германия ишбилармонлар ҳамжамияти ҳам солиқ имтиёзларини кенгайтириш тарафдори эканини билдирган. Бундан ташқари, бюджетни консолидация қилиш орқали устувор харажатлар аниқланиб, молиявий самарадорлик оширилиши кутилмоқда.

6 май куни Христиан-демократик иттифоқ раҳбари Фридрих Мерц Бундестагда овоз беришнинг иккинчи босқичида канцлер этиб сайланди. У 325 та овоз билан етарлича қўллаб-қувватланди ва мамлакатда янги иқтисодий сиёсатга йўл очилди.