Олтин 6 ой ичидаги энг катта ҳафталик йўқотишни қайд этмоқда

11:31 | 2 дақиқада ўқилади.

Олтин нархи 1 фоиздан кўпроққа пасайиб, ноябрдан бери энг катта ҳафталик йўқотишни қайд этиши мумкин. Бугга АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо кескинлигининг камайиши ва доллар мустаҳкамланиши сабаб бўлмоқда.

Gold

16 май куни спот бозорида олтин нархи 1,17 фоизга тушиб, унцияси 3.202,05 долларни ташкил этди. Ҳафта якунлари бўйича металл нархи 3 фоиздан кўпроққа арзонлашиши мумкин.

WisdomTree таҳлилчиси Нитеш Шаҳга кўра, савдо музокаралари юзасидан ижобий сигналлар ва долларнинг кучайиши олтин нархига босим ўтказмоқда.

Душанба куни АҚШ ва Хитой тарифларни камайтириш бўйича келишувга эришди. Бу молия бозорларида ижобий кайфият уйғотди ва сармоядорлар хавфсиз активларга бўлган қизиқишини камайтирди.

Шунга қарамай, инфляциянинг секинлашиши ва АҚШдаги заиф иқтисодий маълумотлар Федерал захира тизими томонидан 2025 йилда ставкаларни пасайтириш кутилаётганини тасдиқлади. Бу эса олтин нархига маълум даражада қўллаб-қувватлов берди.

Бошқа қимматбаҳо металларнинг нархи ҳам пасаймоқда: палладий 0,79 фоизга тушиб, унцияси 960,76 долларга етди, кумуш эса 1,5 фоизга арзонлашиб, 32,18 долларга тушди. Платина нархи ҳам 0,49 фоизга камайиб, 984,79 долларни ташкил этди.