Европа Хитойнинг арзон товарлари «чиқиндихонси»га айланиши мумкин

16:02 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши Европа бозорини арзон товарлар «чиқиндихонаси»га айлантириши мумкин. Хусусан, Хитойнинг Европа билан савдо профицити рекорд даражага етди.

China tovar

Жорий йилнинг илк тўрт ойида Хитойнинг Европа Иттифоқи билан савдо профицити 90 млрд доллардан ошди. АҚШ билан тариф урушидан кейин хитойлик экспортчилар товарларни Лотин Америкаси ва Жануби-Шарқий Осиё орқали Европага юбормоқда.

Евро ҳозирча юанга нисбатан мустаҳкам турибди, бу эса хитойча товарларни янада арзонлаштирмоқда. Айни пайтда, Хитой компаниялари қиймат занжирида юқорилаб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сиқиб чиқармоқда.

Автомобил бозорида эса Хитой Германия билан савдода 2024 йилда 12 млрд доллар профицит қайд этди. Европанинг Хитойга автомобил экспорти камаймоқда, Хитой автоэкспорти эса барқарор ўсишда давом этмоқда.

Шу боис Европа ҳукуматлари ҳимоячи чораларни жорий этишга тайёрланмоқда. Тарифлар, техник тўсиқлар ва давлат ёрдамини кучайтириш каби чоралар муҳокамада.

Агар бу жараён давом этса, Европа арзон маҳсулотлар оқими туфайли ички саноатига катта зарба етиши мумкин.