Ўзбекистон банклари орасида автокредит бериш бўйича фаолият олиб бораётган молиявий муассасалар сони 23 тани ташкил этмоқда. Улар фуқароларга янги ёки иккиламчи бозордаги автохарид учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатда кредит таклиф қилмоқда. Қўлланилаётган фоиз ставкалари 22,5 фоиздан бошланиб, 33 фоизгача етади.
Иккиламчи бозордаги автохарид учун кредит таклиф қилаётган банклар қаторида Asia Alliance Bank, Ziraat Bank Uzbekistan, Mikrokredit Bank, Orient Finans Bank, Turon Bank, Tenge Bank, Hamkorbank ва Ipoteka Bank бор.
Электромобил сотиб олиш учун эса Ipoteka Bank, Poytaxt Bank ва Tenge Bank махсус кредит турларини тақдим этмоқда.
Автокредит олиш учун банкларга ариза, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта), расмий дилер билан тузилган автохарид шартномаси, сўнгги 12 ойлик иш ҳақи ва даромадлар ҳақидаги маълумотнома (солиқ ва бошқа тўловлар кўрсатилган ҳолда).
Ҳар бир банкда шартлар ўзгариши мумкин. Шу боис, расмий манбалар орқали аниқлаштириш тавсия этилади.