Евроиттифоқни «уйғониш» ва ўзини ўзи мудофаа қилишга чақиришмоқда

19.05.2025 10:30 | < 1 минуты

Италиянинг Leonardo машинасозлик ва мудофаа компанияси бош директори Роберто Чинголани Европа Иттифоқини ягона мудофаа маконини яратишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Евроиттифоқнинг 27 та миллий армияси турлича стандартларга эга бўлиб, бу мудофаа соҳасидаги самарасизликка олиб келмоқда.

Chingolani

Чинголани Европа мудофаа компаниялари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Leonardo компанияси Германиянинг Rheinmetall компанияси билан замонавий бронетехника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, Airbus ва Thales компаниялари билан космик ва сунъий йўлдош технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳамкорликлар Европа мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилган.

Чинголани Евроиттифоқни НАТОнинг ишончли ҳамкорига айланиш учун мудофаа соҳасидаги парчаланишни бартараф этиш ва ягона стратегияни қабул қилишга чақирди.

Аввалроқ, Leonardo компанияси Туркиянинг Baykar компанияси билан учувчисиз учар аппаратлар ишлаб чиқара бошлаши хабар қилинганди.