Очлик хавфи глобал инқирозга айланмоқда — 300 млн инсон таҳлика остида

19.05.2025 19:33 | 2 дақиқада ўқилади.

2024 йил дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги учун энг оғир йиллардан бири бўлди. Урушлар, иқлим ўзгариши, иқтисодий таназзул ва гуманитар ёрдамнинг қисқариши оқибатида 300 миллионга яқин инсон очлик хавфи остида қолмоқда.

Ochlik

«The Guardian» нашрида эълон қилинган ҳисоботга кўра, 295,3 миллион киши кучли озиқ-овқат танқислигига дуч келган. Улар асосан 53 давлат аҳолисини ташкил этиб, 95 фоиздан ортиғи Ғазо ва Судан каби муаммоли ҳудудларда яшайди.

Суданда фуқаролар уруши оқибатида расман очарчилик ҳолати кузатилмоқда. Бу ерда 24 миллионга яқин одам озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекмоқда. Ғазода эса отишмалар ва блокадалар 2,1 миллион кишини очликнинг энг хавфли босқичига олиб келди.

Шунингдек, қуролли тўқнашувлар Мянма, Конго, Нигерияда, иқлим ўзгариши эса Эфиопия, Кения, Сомали ва Афғонистонда озиқ-овқат хавфини кучайтирмоқда. Покистондаги қурғоқчилик ҳам вазиятни оғирлаштирмоқда.

USAID томонидан ёрдамнинг тўхташи оқибатида Ямайка, Судан ва Ҳаитида 14 миллиондан ортиқ бола озиқ-овқат ёрдамисиз қолган. Бу ҳолат уларни қашшоқлик ва ўлим хавфига янада яқинлаштирмоқда.