Путин Украинадаги тўрт областни тўлиқ босиб олишга киришди

19.05.2025 18:12 | 2 дақиқада ўқилади.

Путин 2025 йил охирига қадар Донбасс, Запорижжя ва Херсон областларини тўлиқ ишғол қилиш ишонмоқда ва музокараларини айнан шу асосда олиб боради, деб ёзади Bloomberg.

Putin

Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудидаги тўрт област — Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсонни йил охирига қадар тўлиқ эгаллаш режасига қатъий ишонмоқда.

Манбага кўра, Путин шу ишонч асосида АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар олиб боради. Москва ушбу тўрт областни аннексия қилганини аввалроқ эълон қилган, энди эса уларни де-факто тўлиқ назорат қилишга интилаяпти.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти таҳлилчиси Бен Барри эса Россиянинг бу режаси амалга ошиши эҳтимолини паст деб баҳолади. Унга кўра, Украина армияси ҳозирча кучли мудофаа имкониятларини сақлаб турибди ва Россиянинг умумий ҳужуми муваффақиятли якунланиши эҳтимоли жуда кам.

Bloomberg нашрининг ёзишича, Доналд Трамп урушни тез орада тўхтатиш ниятида, аммо Путин ҳозирча тинчликка мойиллик билдирмаяпти. Шу билан бирга, Россия АҚШ томонидан сўнгги пайтдаги санкциялар таҳдидига ҳам ҳозирча бефарқ муносабат билдираётгани таъкидланади.

Путин ва Трампнинг телефон орқали мулоқоти 19 майга белгиланган. Трамп шахсий учрашув бўлиши мумкинлигини айтган, аммо аниқ сана ҳозирча белгиланмаган. Унинг сўзларига кўра, Путин билан юзма-юз учрашувга қадар тинчлик музокараларида жиддий илгарилаш бўлмайди.