Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон томони билан келишилган ҳолда, «Тажен» назорат-ўтказиш пунктини вақтинча ёпиш режаси яна тўрт ойга узайтирилди. Ушбу қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва чегара инфратузилмасини янгилаш ишларини жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Мазкур пункт орқали енгил автомобиль, автобус ва 3,5 тоннагача бўлган юк машиналарининг ҳаракати 2025 йил 1 февралдан тўхтатилган эди. Ҳозирда чегара ҳудудида металл конструкциялар ўрнатилиб, муҳандислик коммуникациялари янгиланмоқда, биноларда капитал таъмирлаш ишлари кетмоқда.
Майдан августгача «ҚазАвтоЖол» компанияси томонидан «Тажен» ва «Давут Ата» чегара пунктлари ўртасида автомобиль йўлини қуриш кўзда тутилган. Ўзбекистон ҳам шунга ўхшаш лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.
Қозоғистон расмийлари 2025 йил 1 сентябргача чекловни узайтириш таклифини Ўзбекистон томонига тақдим этиб, ушбу ташаббус қўллаб-қувватланган. Расмий баёнотда фуқаролардан сафарларни режалаштиришда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олиш сўралган.