Жумладан, 2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинди. Бу чора агросаноат соҳасида фаолият юритаётган бизнесларга солиқ юкини енгиллаштиришга қаратилган.
Шунингдек, 2027 йил 1 январгача Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги стационар болалар оромгоҳлари учун қатор имтиёзлар берилади. Улар ижарадан олинадиган даромадлари бўйича фойда солиғи, ижарадаги бино ва ер участкалари бўйича мол-мулк ҳамда ер солиғидан озод этилади.
Яна бир янгилик сифатида, пиво ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи тадбиркорлар учун махсус йиғим жорий этилди. Бу йиғимни тўлаш учун тадбиркорлар ваколатли орган томонидан берилган тасдиқномага эга бўлишлари шарт.
Мазкур Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб амал қилади.