Alif Tech томонидан бошқариладиган Alif Uzbekistan 2020 йилдан буён тўлов ташкилоти сифатида лицензияга эга. Янги капитал ҳажми — Марказий банк томонидан белгиланган минимал миқдор — компаниянинг бозордаги позициясини мустаҳкамлашга қаратилган.
Компания 2024 йил апрель ойида акциядорлик жамияти сифатида қайта рўйхатдан ўтган. Alif бутун Марказий Осиёда — Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистонда ўз фаолиятини олиб бораётган йирик финтех компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг асосий тамойили — ислом молияси қоидаларига содиқ қолиш.
Сўнгги беш йил ичида Alif Ўзбекистондаги суперапп орқали банк хизматларидан тортиб маркетплейс, жамоат транспорти тўловлари, давлат хизматлари ва инвестиция воситаларини ўз ичига олган кенг қамровли экотизимни ривожлантирди.
Шу пайтгача компания Ўзбекистонда 200 млн АҚШ долларидан зиёд инвестиция жалб қилган бўлиб, 2024 йилнинг ўзида халқаро сармоядорлардан 53 млн доллар миқдорида маблағ жалб қилинган. Бу Alif’нинг молиявий инфратузилмани ривожлантиришдаги ўрни ва унга бўлган ишончни акс эттиради.