Улар ўзлари қўйган талаблар бажарилмаса, Исроил амалдорларига нисбатан шахсий санкциялар жорий этилишини истисно этмаган.
Ғарб етакчиларининг қўшма баёнотида «Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳар доим тан олинган, аммо ҳозирги эскалация ортиқча» эканини таъкидланади. Улар ҳуманитар ёрдамни тўсиш халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузиши мумкинлигини айтди.
Бу огоҳлантиришлар ортидан Бинямин Нетаняҳу Ғарб давлатларини ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумларни қўллаб-қувватлашда айблади ва ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ ғалабага эришилмагунча давом этишини маълум қилди. Исроил Ғазо сектори тўлиқ назоратга олинишини эълон қилган, аммо у ерда қоладиган фаластинликлар тақдири ҳали очиқлигича қолмоқда.
Канада, Франция ва Британия АҚШ, Қатар ва Миср орқали олиб борилаётган тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Улар икки давлатли ечим асосида Фаластинни расман тан олишга тайёр эканини маълум қилган.
ҲАМАС бу баёнотни «халқаро ҳуқуқни тиклаш йўлидаги муҳим қадам», деб эълон қилди. Бироқ Исроил ҳукумати Ғарб позициясини қабул қилмади.