Ушбу нав одатда июн ойида пишадиган анъанавий навлардан фарқли ўлароқ, май ойида тайёр бўлади. Бу эса фермерларга такрорий экин етиштириш имконини беради. Бундан ташқари, «Ултра» нави сув танқислигига чидамли ва серҳосил ҳисобланади. Жорий йилда республикада 3 минг гектар майдонда синовдан ўтказилган ва натижалар кутилганидан юқори бўлган.
Институт ташаббуси билан ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар қатнашди. Тадбирда «Ультра» навига, унинг ҳосилдорлиги ва иқлим шароитига мослашувчанлигига катта қизиқиш билдирилди.
Россиянинг П.П. Лукяненко номидаги Миллий дон маркази билан кўп йиллик ҳамкорлик самарасида бугунги кунда Ўзбекистон ўзини буғдой билан тўлиқ таъминлаш даражасига етди. Россиялик олимлар ўзбек буғдойи ва нонини юқори баҳолаб, унинг таъми ва сифатига алоҳида эътироф билдирдилар.
Институтда яратилган кўргазмали тажриба майдонлари, мавжуд навларнинг бой тўплами ва улар устидаги қўшма тадқиқотлар фермерларга сифатли ва мўл ҳосил олиш имконини бермоқда.