Буюк Британия Исроил билан савдо келишуви бўйича музокараларни тўхтатди, ўз элчисини чақириб олди ва Ғарбий Соҳилда фаолият юритувчи яҳудий кўчманчиларга қарши янги санкцияларни жорий қилди. Бу ҳақда BBС нашри хабар берди.
Бу кескин қадамлар Исроил ҳукумати томонидан сўнгги 11 ҳафта мобайнида Ғазо секторига озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилгани фонида амалга оширилди. Глобал экспертлар бу ҳолат яқин келажакда кучли очарчиликка олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Британия, Канада ва Франция раҳбарлари томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда Исроил ҳарбий ҳаракатларини “қўрқинчли” деб баҳолаб, зудлик билан инсонпарварлик ёрдамини Ғазога киритиш талаб қилинди.
Қироллик бош вазири Кир Стармер ўз баёнотида вазиятни «чидаб бўлмас» деб атади ва гуманитар ёрдам етказиб бериш жараёнини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Исроил ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби эса бу босимларга жавобан мамлакат ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишдан тўхтамаслигини билдирди.