Маскнинг сиёсий саҳнага кириши унинг компаниялари, жумладан, Starlink ва ижтимоий тармоқ X билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хавотирларни кучайтирди. Унинг Трамп маъмуриятидаги таъсири, айниқса, Doge деб номланган федерал харажатларни қисқартириш дастури кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бу дастур доирасида минглаб федерал ходимлар ишдан бўшатилди ва Маскнинг жамоаси ҳукумат маълумотларига кириш имконига эга бўлди.
Tesla’нинг сотувлари пасайиши ва акциядорларнинг хавотири Маскнинг компанияга етарлича эътибор қаратмаётгани ҳақидаги саволларни келтириб чиқарди. Унинг сиёсий таъсири ҳам чекланганлигини кўрсатди: Маск қўллаб-қувватлаган Висконсин Олий суди номзоди 20 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланганига қарамай, сайловда мағлуб бўлди.
Маск Doge дастурини ҳимоя қилиб, унинг федерал харажатлар устидан чекланган таъсири борлигини таъкидлади. У «Биз фақат маслаҳатчи ролини бажарамиз», дейди.