Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил ва 2025 йилнинг тўрт ойи давомида Ўзбекистон 206 минг долларлик 64 тонна aсал экспорт қилди. Бу экспортнинг 92 фоизи АҚШга, 7 фоизи эса Афғонистонга етказилган. Шунингдек, 2025 йилда биринчи марта Хитой бозорига экспорт йўлга қўйилди.
Шу даврда 5 миллион АҚШ доллари миқдорида 260 минг дона aсалари пакетлари экспорт қилинган. Асалари пакетлари асосан Россия, Қозоғистон ва Арманистонга йўналтирилган бўлса, бу йил улар экспортига Тожикистон ҳам қўшилди.
Асалари пакетлари экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ошган. Бу Ўзбекистоннинг асал ва асалари пакетлари бозоридаги ўсиш тенденциясини кўрсатади.
Экспорт ҳажмининг ошиши маҳаллий асаларичилик соҳасини ривожлантириш ва халқаро бозордаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Келгуси йилларда Ўзбекистон асал экспортини янада кенгайтириш мақсадида янги бозорлар изланмоқда ва маҳсулот сифати яхшиланмоқда.