«Ўзатом» агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси ҳамда англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатлар икки мамлакат ўртасида ядровий технологиялар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, янги технологияларни жорий этиш, қурилиш объектлари учун совитиш тизимларини етказиб беришни назарда тутади.
Шунингдек, ҳужжатларда мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, атом электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмлари белгиланган. Бу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг энергетика салоҳиятини оширишга ва замонавий ядровий технологияларни жорий қилишга хизмат қилади.
MVM EGI Zrt. 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, энергетика соҳасида юқори технологик ечимлар ишлаб чиқиш ва уларни халқаро бозорда жорий этиш бўйича катта тажрибага эга.
Бу ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 май кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида имзоланди ва икки давлат муносабатларини янада мустаҳкамлади.
Йиғилган тажриба ва илғор технологиялар орқали Ўзбекистонда атом энергетикаси соҳасини ривожлантиришда янги босқич очилиши кутилмоқда.