Тунги вақтларда «А» белгили йўллардан барча транспорт воситалари фойдаланиши мумкин

21.05.2025 14:32 | < 1 минуты

1 июндан бошлаб кечки соат 23:00 дан эрталаб 06:00 гача йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган «А» белгили йўллардан бошқа транспорт воситалари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 318-сон қарори билан тасдиқланган (https://xabar.uz/1f28).

Aaaa

Қарорга мувофиқ, амал қилиш вақтини кўрсатувчи белгиларга эга «Тўхташ тақиқланган» ва «Тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгилари қўйилган ҳудудларда, белгиланган вақтдан ташқари пайтларда ушбу талаб амал қилмайди. Яъни, шундай вақтларда автомашиналар тўхташи ёки тўхтаб туришига рухсат этилади.

Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари атрофидаги йўлларда дам олиш кунлари, таътил даврлари ҳамда кечки соат 19:00 дан эрталаб 07:00 гача ҳаракат тезлигини аҳоли пункти учун белгиланган умумий чеккача ошириш мумкин бўлади.

Бу ўзгаришлар йўл ҳаракати қоидаларига аниқлик киритиб, фуқаролар учун қулайлик яратишни кўзда тутади. Йўл белгиларидаги ахборотларга эътибор қаратиш эса муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда.