Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

19:30 | 3 дақиқада ўқилади.

«Ўзгидромет» 23 май, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Кўпгина ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Yomg'ir

23 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади. Куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзида 12-15 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 30-32 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлади, аммо ёмғир ёғиш эҳтимоли йўқ. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзида 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳам ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кундуз куни ёмғир кутилмайди. Шамол 7-12 м/с дан 13-18 м/с гача эсади. Ҳарорат кечаси 19-24, кундуз куни 28-33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с дан 13-18 м/с гача, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24, кундуз куни 28-33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан. Ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол 7-12 м/с дан 15-20 м/с гача, баъзида 22 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26, кундуз куни 33-38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво бироз булутли, айрим жойларда қисқа ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с дан 13-18 м/с гача, чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24, кундуз куни 30-35 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда қисқа ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилади. Шамол 7-12 м/с дан 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18, кундуз куни 18-23 даража бўлади.

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, ҳафта охирига келиб салқин ҳаво кириб келиши туфайли ҳарорат 30-32 даража атрофида пасаяди.