Март ойидан бери Исроил Ғазога ёрдам етказишни тўхтатган, буни улар гуёки ҲАМАС вакиллари ёрдамни тўсиб қўяётгани билан изоҳлаган. Тарқатишнинг янги механизми ҳали амалга киритилмаган. Исроил томони ёрдамни хавфсизлик чоралари асосида синаб кўриб, армия ва сиёсий раҳбарият кўрсатмасига мувофиқ амалга оширганини маълум қилган. Улар ёрдамнинг ҲАМАС қўлига ўтиб кетмаслиги учун барча чораларни кўраётганини таъкидлади.
COGAT’га кўра, бир кун аввал ҳам Ғазога 93 та ёрдам юк машинаси етиб борган. Барча ёрдам Керем-Шалом назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказилган. Бу ерда юклар кейинчалик маҳаллий аҳолига тарқатилади. БМТ қошидаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Антуан Ренар 78 та юк машинаси ҳали тарқатилишини кутмоқда. У ёрдам талончиликка учрамаши учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат кетаётганини маълум қилди.
Исроил хавфсиз зоналар ташкил этилгандан сўнг инсонпарварлик ёрдами қайта фаоллаштирилишини айтган. Бу механизм тахминан 25 майгача кучга кириши кутилмоқда.