Марказий банк томонидан ўтказилган сўровномада қатнашганларнинг кўпчилиги асосий даромад манбаси сифатида ойлик маошни кўрсатган. Харажат устуворликлари эса ёш гуруҳлар кесимида фарқ қилган:
18–30 ёшлилар таълим, уй-жой таъмири, даволаниш ва шахсий эҳтиёжларга кўпроқ сарф қилмоқда;
31–40 ёшлилар соғлиқни сақлаш ва уй таъмирига эътиборни оширган;
41–50 ёшлилар орасида тўй маросимлари ва автохарид харажатлари кўзга ташланган;
50 ёшдан катталар эса, асосан, соғлиқни сақлаш харажатларини биринчи ўринга қўйган.
Ушбу натижалар Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва устувор эҳтиёжларининг ўзгариб бораётганини кўрсатади. Таълим ва соғлиққа бўлган талабнинг ошиб бориши, бу соҳаларда хизмат сифатини яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш зарурлигини англатади.