Бу технология сунъий интеллект ва юқори аниқликдаги магнит-резонанс томографияси (МРТ) ёрдамида фаолият юритади. Уйқудаги инсон миясидаги нейронлар фаолияти реал вақт режимида кузатилади. Кейин сунъий интеллект алгоритмлари ушбу сигнал ва тўлқинларни визуал образларга айлантиради. Бу усул орқали инсонлар нима туш кўргани тахминан тасвирланади.
Лойиҳа раҳбари профессор Юкийасу Камитани шундай деди:
«Биз мия фаолияти асосида тушларда кўрилган образларни аниқлашга муваффақ бўлдик. Бу образлар тестда қатнашганларнинг тушлари билан мос келди. Бу инсон онгини чуқурроқ тадқиқ қилишда катта қадамдир».
Технология ҳозирда синов босқичида бўлиб, унинг келажакда психология, руҳий саломатлик, кино саноати ва видео ўйинлар соҳаларида кенг қўлланилиши кутилаётгани таъкидланмоқда. Интернет фойдаланувчилари ушбу янгиликни ижобий қабул қилмоқда: «Японлар келажакда яшайди,» «Ҳозироқ шундай қурилмани сўраб олишни истардим,» «Энди тушларимни эслаб ўтиришга ҳожат йўқ.»
Япония олимлари инсон онгининг янги сирларини очишга яқинлашмоқда, бу эса илм-фан ва технологияда янги босқични бошлаши мумкин.