23–27 май кунлари сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин

12:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 23 майдан 27 майгача давом этадиган ёмғирли об-ҳаво туфайли республиканинг бир қатор тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Toshqin

Сел хавфи юқори бўлган ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;

Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод;

Самарқанд вилояти – Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон;

Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;

Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ;

Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;

Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ;

Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат, Хонабод.

«Ўзгидромет» мутасаддилари аҳолини, сайёҳлар ва ҳайдовчиларни юқори хавф ҳудудларида эҳтиёткор бўлишга, об-ҳаво шароитини кузатиб боришга чақирмоқда. Ёмғир сувларининг тўпланиши ва сел оқимлари оқибатида йўлларни ва уй-жойларни сув босиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам аввалроқ кучли шамол, симларнинг узилиши, дарахтлар қулаши ва ҳавода чанг миқдори ошишига доир огоҳлантириш билан чиққанди.