АҚШ Жанубий Кореядан 4,5 минг ҳарбийни олиб чиқишни режалаштирмоқда

16:15 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ маъмурияти Жанубий Корея ҳудудидаги ҳарбий контингентни қисқартириш ҳақида муҳокама олиб бормоқда. Пентагон манбаларига кўра, 4,5 минг нафар ҳарбийни бошқа ҳудудларга кўчириш режалаштирилмоқда.

Janubiy koreya

Пентагон вакили Пит Нгуеннинг маълум қилишича, Жанубий Кореядаги АҚШ ҳарбийлари сони ҳозирда 28,5 минг атрофида.

Қўшинларни асосан Тинч океанидаги Гуам оролига ёки бошқа стратегик жойларга кўчириш варианти кўриб чиқилмоқда. Бу ташаббус Шимолий Кореяга қарши кураш сиёсатининг бир қисми бўлиб, АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореяни «тўлиқ ядросизлантириш» ғоясини қўллаб-қувватлайди.

Икки юқори даражадаги амалдорнинг айтишича, бу таклиф ҳали расман Трампга тақдим қилинмаган ва ҳозирда муҳокама босқичида. Доналд Трамп апрел ойи бошида Европа ҳудудидаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартириш эҳтимоли ҳақида гапирган, NBC нашри эса Европадан 10 минггача ҳарбийни олиб чиқиш режаларини кўриб чиқишини ёритган.

АҚШнинг ҳарбий кучларини қайта тақсимлаш ва фаолиятини стратегик жиҳатдан оптималлаштириш мақсадида олиб борилаётган бу ҳаракатлар минтақадаги геосиёсий вазиятга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.