G7 давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар ва глобал иқтисодий мувозанатни тиклашни муҳокама қилмоқда

11:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Канадада бўлиб ўтган G7 молия вазирлари ва марказий банк раҳбарлари учрашувида глобал иқтисодий мувозанатсизликни бартараф этиш ва Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масалалари муҳокама қилинди

G7

Учрашувда, шунингдек, халқаро таъминот занжирларининг барқарорлигини таъминлаш ва «бозорга хилоф сиёсатлар»га қарши курашиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда Россиянинг Украинадаги урушини «давом этаётган шафқатсиз уруш» деб баҳоланди ва агар тинчлик музокаралари самарасиз бўлса, Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилиши мумкинлиги билдирилди. Шунингдек, Россиянинг суверен активлари G7 давлатларида музлатилган ҳолда қолиши ва уруш тугатилмагунча ҳамда Украинага етказилган зарар учун товон тўланмагунча, фаоллаштирилмаслиги таъкидланди.

Европа Иттифоқи расмийлари Россия нефтига қўйилган 60 долларлик нарх чегарасини пасайтириш таклифини муҳокама қилишди. Бироқ АҚШ бу таклифга шубҳа билан қарамоқда, чунки Россия нефти ҳозир ушбу чегарадан паст нархда сотилмоқда.

Учрашувда, шунингдек, юклар орқали контрабанда ва солиқдан қочиш ҳолатлари муҳокама қилинди. Бу, айниқса, Хитойнинг Shein ва Temu каби электрон савдо компаниялари орқали амалга оширилаётгани қайд этилди.

G7 давлатлари глобал иқтисодий мувозанатни тиклаш ва Россияга нисбатан босимни кучайтириш орқали халқаро иқтисодий хавфсизликни таъминлашга интилмоқда.