Илон Маск бизнесига ва обрўсига путур етказган ҳолда АҚШ сиёсий саҳнасидан кетди

15:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Бир пайтлар АҚШдаги энг таъсирли шахслардан бири деб қаралган Илон Маск энди ҳатто Трамп маъмурияти учун ҳам мавзудан чиқди. DOGE билан омадсиз тажриба ва оғриқли сиёсий хатолар уни сиёсатдан узоқлаштирди, бизнес фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Ilon mask

Бир неча ой буён Илон Маск Америка сиёсий саҳнасида деярли кўринмай қолди. Яқинда Доналд Трамп томонидан қўллаб-қувватланган ва ҳатто «асосий норасмий етакчи» деб атаб келинган Маск энди на Оқ уйда тилга олинади, на Республикачилар орасида жиддий қабул қилинади.

Унинг сиёсий юриши президент Трампнинг сайловолди кампаниясига миллионлаб долларлик қўллаб-қувватлов билан бошланган эди. Маск Оқ уйдаги фаолияти давомида давлат харажатларини қисқартириш, ходимларни ихтисослаштириш каби ташаббуслар билан чиқди, шу билан бирга ҳукумат аъзоларини очиқ танқид қилди. Айрим ҳолатларда ўғли билан Овал офисга келиши ҳам унинг норасмий таъсирини намоён этар эди.

Бироқ, у қилган баёнотлар ва қабул қилган қарорлар омма орасида шунчалик танқид қилиндики, натижада унинг шахсий бренди, бизнес репутацияси ва DOGE криптовалютага боғлиқ лойиҳаларига ҳам жиддий зарар етди. Маскнинг сўзлари республикачиларнинг ўзларини ҳам безовта қилган ва у фаолият олиб бораётган компанияларга сиёсий муҳитда қўллаб-қувватлаш ўрнига жиддий саволлар туғилган.

Reuters таъкидлашича, ҳозирги кунда Маск АҚШдаги сиёсий жараёнларда деярли иштирок этмаяпти ва унинг номи ҳукумат расмийлари томонидан ҳам тилга олинмаяпти. Бу эса сиёсий таъсир кучи кескин пасайганини кўрсатади.