Маълум бўлишича, Челябинск вилоятидаги Магнитогорск шаҳар кутубхоналари ассоциацияси Трампнинг «Чемпион каби ўйла. Магнатнинг ҳаёт ва бизнес ҳақидаги қарашлари» китобини, Бойқўнғирдаги кутубхона ходимлари эса «Битим санъати» номли китобини буюртма қилган. Қизиқиш Трамп ҳақидаги рус муаллифлар асарларига ҳам ортмоқда.
Фақатгина Трампнинг шахсий асарлари эмас, балки у ҳақида россиялик муаллифлар томонидан ёзилган биографияларга ҳам талаб ошиб бормоқда. Жумладан, Иркутск вилоятининг Саянск шаҳридан Александр Немировнинг «Доналд Трамп. Ўзига хос бегона» китобига, Челябинск вилоятидан Игор Прокопенконинг «Қарама-қарши раҳбарнинг портрети» асарига буюртмалар берилган.
Шу каби харидлар Новий Уренгой, Якутиянинг Намский Улус ва Твер вилоятининг Бежецк шаҳарларидаги кутубхоналар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Кутубхона ходимлари бундай қизиқишни Доналд Трампнинг 2024 йил ноябрдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан изоҳламоқда. Унинг сиёсий қайта саҳнага чиқиши натижасида Россия жамоатчилиги орасида ҳам у ҳақидаги китобларга қизиқиш ортган.