Россия ва Украина «1000 га 1000» форматида асирлар рўйхатини алмашди

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Украина ва Россия томонлари 1000 нафар ҳарбий асирни алмашиш бўйича рўйхатларни бир-бирига тақдим этди. Бу муҳим қадам 16 майда Истанбулда ўтказилган музокаралар натижаси бўлди.

Ukraina

Россия ва Украина «1000 га 1000» форматида ҳарбий асирларни алмашиш жараёнида яна бир қадам ташлади. 22 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан асирлар рўйхатининг тақдим этилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Украина ҳозирда ушбу рўйхатдаги шахслар ҳақида аниқ маълумотларни тўпламоқда.

Зеленский, шунингдек, Украина мудофаа вазири Рустам Умаров бу жараённи шахсан назорат қилаётганини қайд этди. Асирлар алмашинувида Украина Олий радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари ва тегишли идоралар иштирок этмоқда.

Бу маълумотни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади. У ўз баёнотида: «Биз ҳақиқатан ҳам ўз рўйхатимизни топширдик», деб айтди.

Шундан сўнг Украина асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб раҳбари ўринбосари Андрей Юсов Киев томони ҳам рўйхат тайёрлаб, Россияга топширганини маълум қилди. Россия бу маълумотни тасдиқлади. Шу тариқа, икки томон ҳам ўз рўйхатларини тақдим этишди.

Маълумот учун, 16 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокараларда «1000 га 1000» форматидаги маҳбуслар алмашинуви келишуви амалга оширилган эди. Музокаралар чоғида президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг эҳтимолий учрашуви ҳам муҳокама қилинган. Украина делегацияси раҳбари Рустам Умаровга кўра, Россия билан яқин вақт ичида янги музокаралар бўлиши кутилмоқда.