Трамп маъмурияти Ҳарвардни янги хорижий талабаларни қабул қилишдан маҳрум этди

09:20 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Ҳарвард университетига янги хорижий талабаларни қабул қилишни тақиқлади. Бу қарор университет ва Ҳомийлик хавфсизлиги вазирлиги ўртасида бир неча кунлик тортишувлардан сўнг қабул қилинди.

Harvard

Вазирлик апрел ойида Ҳарвардга хорижий талабаларнинг «ноқонуний ва зўравон хатти-ҳаракатлари» бўйича ҳисобот тақдим этиш талабини қўйган ва бундай ҳисобот тақдим этилмаса, хорижий талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан таҳдид қилган. Ушбу баёнотда 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужумидан сўнг айрим талабалар ва профессорлар Исроилга нисбатан ашаддий танқидлар билдиргани таъкидланган, деб ёзади The New York Times нашри.

Ҳарвард университети бу каби талабларга жавоб бермас экан, вазирлик уни 53,2 млрд долларлик хазинаси билан «ҳукумат қўлловисиз ҳам ўзининг ноқонуний ҳаракатларини молиялаштириши мумкин», деган баёнотни берди. Шу сабабли, агар университет ҳисобот талабларига тўлиқ амал қилмаса, хорижий талабаларни қабул қилиш имтиёзи йўқолади.

Bloomberg маълумотига кўра, Ҳарвардда таҳсил олаётган хорижлик талабалар энди таълим муассасасини алмаштириши лозим, акс ҳолда мамлакатда қонуний бўлиб турганлик мақомини йўқотиши мумкин. Ҳарварднинг ўз маълумотларига кўра, университетда 6800 нафар хорижлик таълим олмоқда ва бу умумий талабалар сонининг 27 фоизини ташкил этади.

Бу Ҳарвардга қарши қўлланилаётган ягона чора эмас. Аввалроқ АҚШ Таълим вазирлиги университетни 2,2 млрд долларлик давлат маблағидан маҳрум қилган ва 2,7 млн долларлик икки грантни бекор қилган. Шунингдек, ҳукумат янгидан ҳеч қандай грант ажратилмаслигини маълум қилиб, пропалестин намойишларига чек қўйилишини ва инклюзив дастурларни тўхтатишни талаб қилган.