Хитойда 2030 йилгача учар таксилар ҳаракатлана бошлайди

14:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитойда 2030 йилга бориб йўналишли учар таксилар оммавий равишда фаолият бошлашини маълум қилди. EHang стартапи ҳозирнинг ўзида айрим шаҳарларда сайёҳлик парвозларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Xitoy

Хитойнинг EHang стартапи 2030 йилгача мамлакат осмонида йўналишли учар таксилари ҳаракатлана бошлашини маълум қилди. EHang компаниясининг молиявий директори Конор Яннинг таъкидлашича, бу хизмат айниқса йирик шаҳарларда, махсус учиш-қўниш инфратузилмаси мавжуд жойларда фаол бўлади.

Ҳозирнинг ўзида EHang Гуангжоу ва Хефей шаҳарларида сайёҳлар учун EH216-S электрда ишловчи парвоз аппаратларини йўналишли равишда фойдаланишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу аппаратлар икки нафар йўловчини таший олади, 130 km/h тезликка эга ва 30 km масофага парвоз қила олади. Унинг бозордаги нархи 331 минг долларни ташкил этади.

Компания 2023 йилда Тайландда бошланган синов парвозларини кенгайтириш, шунингдек, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси каби минтақаларда ҳам экспорт имкониятларини кенгайтириш ниятида.

Шунингдек, «Changan Automobile» компанияси билан ҳамкорликда учувчи аппаратларни ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзолаган. Компания ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 300 донадан 1000 тагача етказишни режалаштирмоқда.