Япониянинг етакчи нашрларидан бири «The Mainichi» инновацион экологик лойиҳани амалга оширмоқда — «яшил газета»ни тақдим этилди. Бу газета нафақат ахборот манбаи, балки табиатга фойда келтирадиган маҳсулот сифатида ҳам ишлаб чиқилган. Газета қайта ишланган қоғоз, сув ва турли гуллар ва ўсимликлар уруғларидан тайёрланган. Ундан фойдаланиб бўлгач, саҳифаларини майда бўлакларга бўлиб, ерга экиш мумкин. Кейин эса сув қуйилади ва вақт ўтиши билан бу қоғоздан гуллар ўсиб чиқади.
Экологик ташаббус Япония аҳолиси томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Лойиҳа натижасида «The Mainichi» нашрининг кунлик нусхалари 4 миллиондан ошди. Газета босиб чиқарувчи компания бундан тахминан 700 минг доллар (80 миллион иена) даромад олди.
Газета муаллифлари мактабларда маҳорат дарслари ўтказиб, болаларга қайта ишлаш, атмосферага углекислота чиқарилишини камайтириш ва экологик масъулият ҳақида тушунчалар беришди.
Махсус лойиҳа ҳақида экологик нашр «Ecologynow» бу каби ташаббусларни қайта ишлаш муаммоларини ҳал қилиш ва табиатни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидланган.
Маълумот учун: «The Mainichi» газетаси Япониянинг энг қадимий нашрларидан бири ҳисобланади ва 153 йилдан буён матбуот тарихинг ажралмас қисми, балки мамлакатнинг бутун бир даврлар кетма-кетлигини ёритган тирик гувоҳ сифатида ҳам қаралади.