5 июндан абитуриентлар учун ҳужжат қабул қилиш бошланади

26.05.2025 13:15 | < 1 минуты

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар 2025 йил 5 июндан 25 июнгача ҳужжат топширишлари мумкин

Ta'lim

2025/2026-ўқув йили учун олий ўқув юртларига ҳужжат қабул қилиш жараёни 5 июндан бошланади.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳужжатлар my.uzbmb.uz платформаси орқали 5 июндан 25 июнгача қабул қилинади.

Магистратура учун ҳужжат қабул қилиш жараёни magistr.edu.uz сайти орқали 1 июлдан 30 июлгача давом этади

Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар эса transfer.edu.uz платформасидан 15 июлдан 5 августгача ариза қолдиришлари мумкин

Мазкур муддатларда ҳужжат топшириш барча фойдаланувчилар учун фақат электрон тарзда амалга оширилади.