Ароқчий бу ҳақда якшанба куни Эрон парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича комиссиясига ахборот бериши чоғида маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Эрон ҳеч қачон музокаралар столини тарк этмаган, дипломатик ечимга содиқ, аммо адолатсиз чораларга қарши курашади.
Комиссия матбуот котиби Иброҳим Ризоийнинг айтишича, вазир Эрон ҳамон дипломатик каналлар орқали, жумладан, Уммон орқали АҚШ билан мулоқотни давом эттираётганини маълум қилган. Ароқчий АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф билан сўнгги вақтларда беш маротаба музокара ўтказган — уч марта Масқатда ва икки марта Римда.
Вазирнинг таъкидлашича, Эрон ядровий фаолиятни тўхтатишга тайёр эмас, аммо минтақавий даражада уран бойитиш маркази ташкил этиш имкониятини истисно қилмайди. Шу билан бирга, у агар ҳарбий можаро бошланса, бутун минтақа жабр кўриши ҳақида огоҳлантирган.
Ризоийнинг қўшимча қилишича, Эрон парламентидаги айрим депутатлар АҚШ билан олиб борилаётган музокараларга ишончсизлик билан қарамоқда. Бунинг сабаби сифатида Вашингтоннинг мулоқотларга қарамай, сanksияларни сақлаб қолаётгани ва янги чекловлар киритаётгани кўрсатилган.