Фақат ойлик билан бойиш мумкинми? Тадқиқотда аниқ жавоб бор

26.05.2025 09:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Forbes ва Wealth-X таҳлилларига кўра, дунёдаги энг бой инсонлар орасида ишчилар йўқ. Кўпчилик тадбиркорлик ва инвестиция орқали молиявий муваффақиятга эришган.

Tadqiqot

Жаҳон бўйлаб энг бой инсонларнинг молиявий манбалари таҳлил қилинганда, ойлик маош эвазига бойиш имконияти деярли мавжуд эмаслиги аён бўлди. Forbes ва Wealth-X таҳлилларига кўра, миллиардерларнинг 70 фоизи тадбиркорлардир. Улар ўз бизнесини йўлга қўйиб, юксак даромадга эришган.

Тадқиқотга кўра, яна 15 фоиз бойлар инвестициялар орқали бойлик орттирган. Улар асосан активларга сармоя киритиб, капиталини оширган. Қолган 10 фоиз бойлар мерос орқали молиявий устунликка эга бўлган.

Шунингдек, дунёдаги энг бойлар рўйхатида 3 фоиз спортчилар ва 2 фоиз санъаткорлар ҳам бор. Улар шахсий истеъдод ва бренд орқали юқори даромад кўрсаткичларига эришган.

Энг эътиборлиси, тадқиқотда ишчилар қаторидаги инсонлар 0 фоизни ташкил қилган. Бу эса доимий маошга таяниш орқали бойликка эришиш жуда қийин эканини кўрсатади.

Мутахассислар фикрича, молиявий эркинликка эришиш учун ўз бизнесини йўлга қўйиш, инвестиция қилиш ёки юқори қийматли кўникмаларни ривожлантириш зарур. Бу йўллар инсонни узоқ муддатли молиявий барқарорликка олиб бориши мумкин.