Шу билан бирга, хорижий дизайнер ва технологларни жалб қилиш орқали заргарларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Яккасарой тумани, Андижон ва Хивада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда инвесторлар учун жозибадор марказлар яратилгани айтилади.
Президент айтиб ўтганидек, “Ҳамма эшитиб олсин. Заргарларнинг хомашё билан боғлиқ бирорта муаммоси бўлмаслиги керак”. Бу мақсадда, биржага чиқариладиган олтин ҳажми 6 тоннадан 8 тоннага оширилади. Янги марказлар нафақат Тошкент, Андижон ва Хоразмда, балки Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда бошқа ҳудудларда ташкил этилади.
Бу чоралар маҳаллий заргарлик саноатини ривожлантириш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.