Марказий Осиёда сув инқирози: Ўзбекистон сув хавфси бўйича заиф нуқтада турибди

26.05.2025 21:15 | 2 дақиқада ўқилади.

2040 йилгача Ўзбекистон сув танқислигининг экстремал даражасида яшаши мумкин. Мамлакат сувнинг 80 фоизини ташқи манбалардан олади, лекин ҳар йили катта миқдорда сув исроф бўлмоқда. Бу эса сув хавфсизлигини таъминлаш чораларини кечиктирмасдан амалга оширишни талаб этмоқда.

Markaziy osiyoda suv

Марказий Осиё минтақасида сув етишмовчилиги тобора кучайиб, бу ҳудуддаги мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон учун жиддий хавфни келтириб чиқармоқда. Мутассаддилар ва халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб 700 миллион киши сув танқислиги туфайли яшаш жойини тарк этиши мумкин. 2040 йилгача эса Ўзбекистон 17 та сув етишмовчилиги оғир давлатлар қаторига киради.

Ўзбекистонда сувнинг 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Бироқ ҳар йили сувнинг 40 фоизга яқини исроф бўлиши — нотўғри тақсимлаш, буғланиш ёки самарасиз инфратузилмалар сабаб юз беради. Музликлар тез эрияётгани ва қурғоқчилик кучайгани оқибатида сув оқимининг 2035 йилгача кескин камайиши тахмин қилинмоқда.

Мамлакатдаги аҳолининг ўсиши, шаҳарлар миқёсининг кенгайиши, хусусан Тошкент, Самарқанд ва Наманган каби йирик шаҳарларда сувга бўлган талабни янада оширмоқда. Шу сабабли ирригация тизимини замонавийлаштириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш, бетон каналлар ва ёпиқ қувурли тармоқлар орқали сувни оқилона бошқариш лозим.

Бундан ташқари, Қирғизистон ва Тожикистон билан сув ресурсларини бошқариш юзасидан очиқ ва манфаатли келишувлар тузиш, халқаро сув дипломатиясида фаол иштирок этиш талаб этилади. Мутахассислар, шунингдек, сувни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмасини яратиш, аҳолида экологик маданиятни оширишни энг муҳим вазифалар сифатида таъкидламоқда.

Сув хавфсизлиги масаласи энди фақат муҳандислик эмас, балки стратегик давлат сиёсати даражасидаги муаммо сифатида кўрилиши лозим.