Олимлар қон таҳлили орқали депрессияни аниқлаш усулини ишлаб чиқдилар

26.05.2025 19:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Канаданинг Макгилл университети олимлари қон таҳлили асосида ўсмирларда депрессияни эрта босқичда аниқлаш имконини берадиган илғор лаборатория усулини яратдилар. Тадқиқот давомида қондаги тўққизта махсус молекула — микроРНК миқдори юқорилаши билан депрессиянинг ривожланиши ўртасида боғлиқлик аниқланди. Бу усул орқали беморларда ҳали депрессия аломатлари тўлиқ намоён бўлмасдан аввал, унинг ривожланишини башорат қилиш имкони пайдо бўлди. Олимларнинг айтишича, катта […]

Qon

Канаданинг Макгилл университети олимлари қон таҳлили асосида ўсмирларда депрессияни эрта босқичда аниқлаш имконини берадиган илғор лаборатория усулини яратдилар. Тадқиқот давомида қондаги тўққизта махсус молекула — микроРНК миқдори юқорилаши билан депрессиянинг ривожланиши ўртасида боғлиқлик аниқланди.

Бу усул орқали беморларда ҳали депрессия аломатлари тўлиқ намоён бўлмасдан аввал, унинг ривожланишини башорат қилиш имкони пайдо бўлди. Олимларнинг айтишича, катта ёшдаги беморларда мазкур молекулаларнинг миқдори ўзгармагани, бу жараён фақат ўсмирларга хос бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Қон намуналари тадқиқот давомида махсус равишда қуритилиб ва музлатилиб сақланган. Ушбу усулнинг техник жиҳатдан осонлиги ва самарадорлиги уни клиник амалиётга жорий этиш имконини оширади. Қондан микроРНКни ажратиб олиш ва таҳлил қилиш орқали молекуляр ўзгаришлар кузатилади.

Тадқиқот муаллифларидан бири Алиса Моргунованинг таъкидлашича, ушбу усул руҳий ҳолатдаги ўзгаришларнинг биологик белгилари орқали эрта ташхис қўйишда янги имкониятлар яратиб беради.

Тадқиқотчилар эндиликда бу натижаларни кенгроқ ўсмирлар гуруҳида синовдан ўтказишни ҳамда микроРНК молекулалари билан генетик ва ташқи омиллар ўртасидаги ўзаро таъсир механизмларини чуқурроқ ўрганишни режалаштирмоқда.