Жорий қарорга асосан, рақамли маркировка орқали маҳсулотлар ҳаракати тўлиқ кузатилади. Бу эса яширин ишлаб чиқариш ва қалбаки маҳсулотларга чек қўйиш имконини беради. Шу билан бирга, тадбиркорлар олдинги 90 кунлик муддатсиз маркировкани бевосита маҳсулотга қўллаб, кейин тўловни амалга оширадилар.
Маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда зарур кодлар махсус оператор томонидан бепул тақдим этилади. Шунингдек, тадбиркорлар мурожаатларини зудлик билан ҳал этиш учун тун-у кун ишлайдиган “Call-марказ” ташкил этилади.
2025 йил 1 июлдан бошлаб, импорт дори воситалари улгуржи ва чакана савдо учун фақат электрон ҳисобварақ-фактура орқали сотилади. Шу кундан бошлаб рақамли маркировка қилинган маҳсулотларни улгуржи савдоси ҳам фақат банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Ушбу ислоҳотлар орқали рақамли назорат тизимининг самарадорлиги оширилиб, бозорда адолатли рақобат учун янги имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.